Коутиньо “Барселона”да афсонавий Кройф ўйнаган рақамни танлади

Aslanov Jasurbek
9 янв 2018
“Барселона”нинг янги аъзоси Филиппе Коутиньонинг каталонияликлар таркибида қайси рақам остида майдонга тушиши маълум бўлди.

Эндиликда “Ливерпуль” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси “Барселона” 14-рақам остида ҳаракат қилади, деб хабар бермоқда Sky Sports нашри. Кеча, яъни 8 январь куни Каталония клуби Коутиньонинг тақдимот маросимини ўтказган, лекин футболчи қайси рақамни олишини ошкор қилмаганди. 

Маълумотда айтилишича, бразилиялик ярим ҳимоячига 14-рақам топширилади. Ҳозирда бу рақамли футболка ҳимоячи Хавьер Маскеранога тегишли. Лекин 33 ёшли аргентиналик шу ойда Хитой клубига кўчиб ўтгач, бу рақам эгасиз қолади. 

Таъкидлаш жоиз, “Барселона”да ўз вақтида 14-рақам остида голландиялик машҳур футболчи Йохан Круифф тўп тепганди. “Ливерпуль” клубида Коутиньо “Барселона”да Мессига тегишли бўлган 10-рақам остида ўйнарди. 


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: