Коста-Рика бош мураббийи: "Жамоа аслига қайтди"

Оқил Абдубарноев
27 ноя 2022
Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Луис Фернандо Суарес ЖЧ-2022 гуруҳ босқичи 2-тур учрашувида жамоасининг Япония устидан қозонилган ғалабасидан (1:0) хурсанд.

"Биз ҳамон плей-оффга чиқишни орзу қиляпмиз. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Энг муҳими, футболчилар ўз қобилияти билан ғалаба қозониш учун барча ишни амалга оширди. Коста-Рика яна аслига қайтди", — деди Суарес.

Коста-Рика 3 очко билан "E" гуруҳида учинчи ўринда бормоқда. Учинчи турда Япония терма жамоаси Испанияга, Коста-Рика эса Германияга қарши баҳс олиб боради. Ҳар икки ўйин 1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси бўлиб ўтади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Marca