Косьелни "Монако"га қарши ўйинда жароҳат олди

Alisher
21 апр 2021, 08:28
"Бордо" ҳимоячиси Лоран Косьелни Франция чемпионатининг 32-тур доирасидаги "Монако" (0:3)га қарши ўйинда жароҳат олди.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, 35 ёшли франциялик футболчи жиддий жароҳат олган.

Ҳимоячининг аниқ қачон сафга қайтиши борасидаги хабар кейинроқ эълон қилинади.

Косьелни жорий мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: girondins.com