Косьелни: “Канте – Премьер лиганинг энг яхши футболчиси”

Aslanov Jasurbek
24 мар 2017, 01:13
Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳимоячиси Лоран Косьелни “Челси”нинг марказий ярим ҳимоячиси Н’Голо Кантенинг иқтидорига юқори баҳо берди.

“Ҳаммаси оддий. У лигадаги энг яхши футболчи. У Англияга тезда мослашди ва ажойиб ўйин намойиш эта бошлади. Қачонки жамоангизда майдон марказида Канте сингари футболчи бўлса, у ҳар доим майдонда нимани қилиш лозимлигини жуда яхши билади. У “Челси”да ўзига юклатилган барча вазифани тўғри бажармоқда”, дейди “Арсенал” футболчиси.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: standard.co.uk