UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  1 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  11 18:13ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" (матнли трансляция)  54 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  11 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  2 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  8 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15

Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! Янгиликлар

Коростиченко ва Мақсудовга тегманг!

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 8-туридан ўрин олган баҳслар старт олади.

Қувонарлиси дастлабки 7та турдан кейин Суперлигамизда биронта мураббий истеъфога чиқарилгани йўқ. Мураббийлар қўнимсизлиги ҳеч қачон ҳеч қайси жамоага ёрдам бермаган.

Албатта, раҳбарият натижа ижобий бўлавермагач охири бош мураббийни ишдан бўшатишга мажбур бўлади. Аммо икки мураббий борки улар жамоаси ижобий натижа қайд этмаса ҳам ўз лавозимида қолиши керак, камида йил охиригача.

Булар Денис Коростиченко ва Шуҳрат Мақсудов. Нега дейсизми? Сабаби раҳбарият бу икки мураббий олдига ёшларни ўйнатиш вазифасини қўйган. Иккала клубда ҳам молиявий ҳолат олдинги вақтлардаги каби ТОП эмас. Айниқса "Локомотив"да. Тўғри иккала жамоада ҳам тажрибали футболчилар жуда кўпчиликни ташкил этади ва ёшлар саноқли майдонга тушмоқда. Масалан "Бунёдкор"нинг молиявий ҳолати зўр бўлганида қишда бошқа клубга кетган футболчиларни ўз сафида сақлаб қолган бўларди. "Локомотив"да ҳам шундай вазият. Иккала жамоа раҳбарияти бу йил ёшлар ва бошқа клубда ўз ўрнини йўқотиб қўйган футболчилар билан ўйнашга рози бўлдими демак бош мураббийга 7та ёки 10та тур эмас кўпроқ имкон бериши шарт.

Қуйи поғоналарда бораётган бошқа жамоаларимизда вазият ўзгача. У ердаги мураббийлар ўзларига керакли бўлган футболчиларни деярли барчасини қўлга киритишди, таркиб юқоридаги икки клубдан фарқли равишда кучайтирилди ва раҳбарият улардан натижа кутишга ҳақли.

Шундай экан "Бунёдкор" ва "Локомотив" раҳбариятига сарлавҳадаги гапни такрорлаймиз: Коростиченко ва Мақсудовга тегманг! Бу менинг ўта шахсий фикрим.


Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика