

“Лион” ярим ҳимоячиси Уссем Ауарнинг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилган эди. Франция терма жамоаси унинг ўрнини “Бетис” аъзоси Набиль Фекир эгаллашини маълум қилди.
Энди Фекир миллий жамоа билан Миллатлар Лигаси доирасида ўтказиладиган Швеция (5 сентябрь) ҳамда Хорватия терма жамоаларига (8 сентябрь) қарши баҳсларда иштирок этиши мумкин.



