

"Рома" клуби ўтган мавсумни "Лион" сафида ўтказган Уссем Ауар билан узоқ муддатли шартнома имзолади. 24 ёшли футболчи 2028 йилга қадар римликлар билан келишувга эришди. Ауар "Лион"ни эркин агент сифатида тарк этди.
Маълумот учун, Уссем Ауар якунланган мавсумда Франция чемпионатида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритишга эришди.


