

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, Саудия клуби ўйинчи учун 12 миллион евро тўлайди. Трансфер яқин вақтларда расмийлаштирилиши керак.
Ауар Рим клубида фақатгина битта мавсум ўйнади. 26 ёшли хавбек ўтган мавсум барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол уришга эришди.



