

Коронавирус пандемияси тарқалиши сабаб футбол бўйича Мексика чемпионати баҳслари ҳам номаълум муддатга тўхтатилди. Мамлакатда илк бор ушбу вирус билан касалланиш ҳолати 28 февралда қайд этилган. Ҳозирга келиб уни юқтириб олганлар сони 41 кишини ташкил этмоқда.



