UZ

Сўнгги янгиликлар

14:07"Манчестер Юнайтед" янги мавсум учун либосларини намойиш этди  0 14:05Интервью. Дониёр Нарзуллаев: "Терма жамоага муносиблигимни исботлашим керак"  0 14:00Olamsport: Хабиб Гэтжини огоҳлантирди, Конор эса Хабибнинг устидан кулди ва бошқа хабарлар  0 13:37"Спартак" "Тулуза" ва Кот-д'Ивуар терма жамоаси таянч ярим ҳимоячиси Сангарега қизиқмоқда  3 13:13"Спартак" "Лестер"да ўйнаётган Португалия терма жамоаси хавбекига қизиқмоқда  4 12:50ПСЖ Тиаго Алькантара учун курашга қўшилди  1 12:27Малком Испанияга қайтиши мумкин  4 12:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:00Бугун "Спартак" Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилади  23 11:33Роналду "Ювентус" - "Локо" ўйинидан сўнг ПСЖга ўтишни хоҳлашини айтган  10 11:23Шукурали Пўлатов "Турон" машғулотларига қўшилди  8 11:07"Челси" Регилон учун курашмоқчи  4 10:44Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими?  3 10:35Кокорин "Спартак" сафида машғулот ўтказди  3 10:20"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади  9

Koronavirus Info. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш вақтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланади Янгиликлар

Koronavirus Info. Коронавирус инфекциясига чалинган беморларни даволаш вақтида вирусни юқтириб олган тиббиёт ходимларига 100 миллион сўм компенсация тўланади

Телеграмдаги расмий "Koronavirus Info" каналидаги энг муҳим хабарларни тақдим этиб борамиз.

Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган;

зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.


Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.


Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм;


коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.


Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекциясини юқтириб олган беморлар орасида 11 нафар шифокорлар ҳам борлигини маълум қилди.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

Koronavirus Info. Нима учун тиббиёт муассасаларида телефон воситалари олиб қўйилмоқда?

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг