Германия терма жамоасининг икки нафар футболчиси коронавирусга чалинди

Оқил Абдубарноев
21 сен 2022, 20:31
Германия терма жамоаси футболчилари Мануэль Нойер ва Леон Горетцкада COVID-19 аниқланди.

"Бавария" футболчиларида тест топшириш натижасида мусбат натижа қайд этилган. Шу боис, улар изоляцияга олинган. 

Иккала футболчи ҳам терма жамоа жойлашган лагерни тарк этишади.

Нойер ўрнига терма жамоага “Хоффенхайм” дарвозабони Оливер Бауманн чақирилди.

Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида 23 сентябрь куни Венгрияга қарши майдонга тушса, 26 сентябрда Англия терма жамоаси билан тўқнаш келади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: dfb.de