UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Роналду янги сартарошга эга бўлди  2 20:16"Барселона" футболчисининг "Бунёдкор"га трансфери қай тариқа амалга ошмаган?  9 20:00Хакимининг агенти Marca'нинг хабарини рад этди  1 19:40Тожикистон Суперкубоги. “Истиқлол” – “Хўжанд” баҳси мухлисларсиз ўтди, голлардан бири эса ўзбекистонлик футболчи ҳисобига ёзилди  5 19:05"Бешиктош" "Боруссия" футболчиси билан шартнома имзолаши мумкин  1 18:20Германиянинг 13та клуби коронавирус туфайли банкрот бўлишга яқин  3 17:57"Ҳозир ёки ҳеч қачон". Каррагер Кейнга "Тоттенхэм"дан кетишни маслаҳат берди  4 17:33Карикатура: Хамес ва Бэйл "Эвертон"га ўтадими?  2 17:25Koronavirus Info. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 263 нафарга етди  5 17:03"Ливерпуль" ЦСКАга ўз ўйинчисининг нархини маълум қилди  1 17:00Olamsport: Конор МакГрегор ҳам "ўйин"дан чиқди, ретро рукнида Нурхон Нафасов ва бошқа хабарлар  0 16:52Битта газета йиртилиши баҳонасида кейинчалик пароканда бўлган “Нефтчи“...  41 16:34"Лион" Депай учун 50 миллион талаб қилмоқчи, унга А Сериядан даъвогар бор  2 16:113 ўйин, 3 хил натижа. Катта мақсадларни кўзлаётган "Навбаҳор" ҳақида  23 16:08Хави ва унинг рафиқаси Барселонадаги шифохонага 1 миллион евро хайрия қилишди  1

Koronavirus Info. Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш чекловлари белгиланди Янгиликлар

Koronavirus Info. Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш чекловлари белгиланди

Коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида туфайли Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш чекловлари белгиланди.

Андижон вилояти аҳолисининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш ҳамда коронавирус инфекциясининг вилоят ҳудуди бўйлаб тарқалишини олдини олиш мақсадида вилоят ҳокимининг 2020 йил 26 мартдаги фармойиши билан, 2020 йил 27 март куни соат 00:01 дан бошлаб, Андижон шаҳрига вилоятнинг барча ҳудудларидан кириш ва Андижон шаҳридан Республиканинг барча ҳудудларига, шу жумладан вилоят туманларига чиқиш ҳар қандай транспорт воситаларида (автобус, микроавтобус ва енгил автотранспорт) тўхтатилади.

Андижон шаҳрига кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, шунингдек, Андижон шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга Андижон шаҳрига кириш учун, вилоят туманларидан Андижон шаҳридаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари, бошқарма, идора ва ташкилот (нодавлат ташкилот)ларда меҳнат (хизмат) фаолиятини амалга ошираётган раҳбар ва ходимлар, шифокор ва ҳамширалар, давлат санитария ва эпидемиологик осойишталик маркази ходимлари ҳамда вилоят ҳокимининг алоҳида топшириғига асосан вилоят туманларига бириктирилган маъсул ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Белгиланган тартибдан бошқа зарурат бўлмаганда харакатланувчи транспорт воситалар қатновини карантин муддати тугагунга қадар тўхтатиб турилади.

- тегишли бошқарма, идора ва ташкилотлар томонидан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш жойларига вақтинчалик постларнинг фаолиятини ташкил қилиш ва назоратни янада кучайтириш;

- шаҳар ҳудудига кириш ва чиқиш жойларини мутахассислар билан таъминлаш ҳамда тепловизорлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш;

- Андижон шаҳрига кириб келаётган ва чиқаётган ҳар қандай юк ташиш машиналари, ходимлар бошқарувидаги автомашиналарини мажбурий дезинфекция қилинишини таъминлаш;

- шаҳар ҳудудига кириш ва чиқишга қўйилган чекловларга ҳамда аҳолининг карантин қоидаларига қатъий риоя этилишини ҳамда карантин қоидаларини бузган шахсларга ўз вақтида қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилишини таъминлаш;

- Андижон вилоятида ободонлаштириш ва қурилиш ишларида ишлаётган қурувчилар, ишчилар ва муҳандислар учун ётоқхона ва зарур шарт-шароитларни ташкил этиш;

- табиий газ, ичимлик суви, электр энергияси, телефон алоқаси учун тўловлар ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли, икки ой давомида ўчирилмаслигини таъминлаш вазифалари юклатилди.

- Шаҳар ва туманлардаги деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат дўконларига қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини, шунингдек, дорихоналарга дори-дармонлар ва антисептик воситаларни олиб кирилишида алоҳида махсус рухсатнома асосида, юк ташиш машинаси ва маҳсулотларни дезинфекция қилган ҳолда кириши таъминланади.

Ушбу фармойишга асосан, белгиланган тартиб ва интизом карантин муддати тугагунга қадар қонуний кучга эга эканлигини билдириб ўтамиз.


Андижон вилояти ҳокимлиги
МАТБУОТ ХИЗМАТИ.


#уйдақолинг

#ваҳимасизкарантин

 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
26 мар 17:55:42
safo78
Бу вирус бизга Оллох томонидан юборилган синов
Биродорарлар шукр килиб истигфорни купайтирайлик.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг