"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда
09 июл 16:20
Янгиликлар
"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда
Амалдаги Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва ОЧЛ-2 турнири қатнашчиси "Андижон" танаффусда таркибдаги бўшлиқларни тўлдиришга астойдил бел боғлаган кўринади.
Гап шундаки, жамоа ёзги трансфер ойнасида украиналик дарвозабон Артём Одинцовни жалб қилади. 24 ёшли кипернинг сўнгги жамоаси Венгрия чемпионати вакили "Дьюшьдор" жамоаси бўлган. Бундан ташқари фаолияти давомида "Кишварда" (Венгрия), "МФА Мункач" (Украина) жамоаларида тўп тепган. Трансфермаркет маълумотларига кўра, посбон 275 минг еврога баҳоланган.
Шунингдек, Максим Шацкихнинг мураббийлар штабида Никита Шквирин иш бошлаши аниқ бўлиб улгурган. У жамоада дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб боради. Шквирин "Андижон"га келгунига қадар "Пахтакор"да ишлаганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар