Коронавирус эронлик мураббийнинг умрига зомин бўлди

Яқин Шарқдан хунук хабар олинди.

Футбол мураббийи, Эрон футзал терма жамоасининг спорт директори Аҳмад Тоҳири ҳаётдан кўз юмди. "Tehran Times" нашри хабарига кўра, мутахассис коронавирус инфекцияси билан зарарланган эди. Маълум бўлишича, 4 ой аввал Тоҳирининг бош миясида оғир жарроҳлик амалиёти ўтказилган. Бунинг натижасида унинг иммун тизими кучсизланган ва вирусга қаршилик кўрсата олмаган.


Манба: Tehran Times