Корея Республикаси – Қирғиз Республикаси учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради

Omonjon To`xtamirzayev
22 апр 2024
Никита Афиногенов Осиё кубогининг 3-турига тайинлов олди.

Хабарингиз бор, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги дастлабки 2 турида 2 нафар ҳакамимиз бир нечта учрашувни бошқарганди.

Эндиликда мусобақа 3-тури расмийлари эълон қилинди. Унга кўра, Никита Афиногенов "C" гуруҳидан ўрин олган Корея Республикаси – Қирғиз Республикаси учрашувига тайинлов олган.

Вакилимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!

 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: UzFHM