

Олдинроқ футболчи учун "Тоттенхэм" жиддий даъвогарлик қилаётгани борасида маълумотлар берилганди.
"Шкриньяр "Тоттенхэм"да? Йўқ, у бизнинг лойиҳамиз бир бўлаги. Бироқ яқин кунлар ичида унга таклиф тушиши сўроқ остида. Агарда яхши таклиф бўлса, раҳбарият уни қўйиб юбориши мумкин", - деди Конте журналист Фабрицио Романога.
25 ёшли Милан 2017 йилдан буён "Интер" таркибида ҳаракат қилмоқда. Словакиялик 128 ўйинда 4 гол ва 4 ассист қайд этган.



