UZ

Сўнгги янгиликлар

00:33Бундеслига. "Лейпциг" "Вердер" устидан ғалаба қозониб, иккинчи ўринга кўтарилди, "Унион" минимал ҳисобда ютди  0 00:23Туркия Суперлигаси. Ютиб турган "Ризеспор" иккинчи бўлимда "Фенербахче"дан 5 та гол ўтказди, Алиқулов туширилмади  0 00:08А Серия. "Рома" "Кремонезе"ни ютиб, пешқадам бўлиб олди ва бошқа натижалар  2 23:56Ла Лига. "Эльче" – "Реал": Рафа Мир, Асенсио, Хёйсен ва Родриго асосийда!  4 23:50А Серия. "Интер" – "Милан": Аканжи, Сучич, Лаутаро, Модрич ва Леау бошланғич таркибда!  0 23:32АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм"ни тор-мор келтирди, Эзедан хет-трик!  20 23:18Лига 1. "Лион" охирги ўриндаги "Осер"ни ютолмади, "Брест" ўз уйида ғалаба қозониб, хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  0 22:45Грузия чемпионатининг энг яхши ҳимоячиси фаолиятини Суперлигада давом эттиради  6 22:20"Йил кашфиёти" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  11 21:48Элит ОЧЛ баҳси ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди  4 21:25"Насаф" – "Трактор" баҳсини малайзиялик ҳакамлар бошқаради  1 21:07Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Осиё Кубоги саралаши ва CAFA U-18 мусобақаларида ишламоқда  0 20:50Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Камбоджа терма жамоаси шарафини ҳимоя қилади  15 20:33Рўзиқул Бердиев: "Руҳий ва жисмоний томондан қийналяпмиз, аммо бунга ўзимиз айбдормиз"  17 20:08Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси — "Йил жавоҳири" соврини учун номзодлар  6

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди! Янгиликлар

Конте кечаги ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ёнди!

"Тоттенхэм" бош мураббийи Антонио Конте "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бор дардини тўкди.

"Кучли, рақобатбардош жамоа бўлишни, доимо ғолиблик учун курашишни истасангиз, асосийси юракда, кўзда олов бўлиши керак. Ҳар сонияда майдонда олов сочиш керак. Ҳар сонияда!

Ўтган мавсум билан солиштирганда биз янада кучлироқ бўлишимиз керак эди, бироқ биз борган сари таслим бўлиб боряпмиз. Қачонки жамоавийлик йўқолса, рақиб истаган ишни қилади. "Саутгемптон"га қарши ўйин - сўнгги мисол. Биз Англия Кубогида ёшлари билан ўйнаган "Шеффилд"га мағлуб бўлдик. Биз кучли таркиб билан ўйнадик ва Англия Кубогидан чиқиб кетдик. Бундай ҳолатлар кўп бўлган. Такрорлайман, биз умуман ўсмаймиз. Гап тактика ёки техника ҳақида кетмаяпти.

Биз мухлисларимиз фахрланиши учун ўйнашимиз керак. Биз катта иштиёқ билан ўйнашимиз керак. Ғалабалар учун кўзда олов бўлиши керак. Агарда шундай бўлганида биз Англия Кубогидан чиқиб кетмасдик. Агарда шундай бўлганида биз "Саутгемптон"ни мағлуб этардик. Агарда бу олдинроқ бўлганида ишлар бошқача кетарди.

Аммо биз бунга кўникиб улгурганмиз. Клуб, бу ерда ишлаётган ҳар бир мураббий трансферлар бўйича жавобгарликни бўйнига олиши керак. Футболчиларчи? Футболчилар? Қани улар? Менинг тажрибамга кўра улар ўсишлари, ривожланишлари керак эди. Лекин биз рақобатбардош бўлишни истамаяпмиз. Бу ҳолат бизда ёмон, ёмон, жуда ёмон даражада. Мен майдонда ўзи учун шунчаки югуриб юрган 11 футболчини кўриб турибман", - деди Конте.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика