

"Биз ажойиб футболчи ҳақида гапиряпмиз - у ўтган мавсум "Лестер" сафида ажойиб ўйин кўрсатди, жорий мавсумда ҳам сафимизда яхши ҳаракат қилмоқда. Н'Голо жуда яхши инсон, содиқ, тақлид учун намуна. Канте доимо кулиб туради ва ҳаммага яхши муносабатда бўлади. Машғулотлар вақтида у кўп ишлайди, аммо доимо юзида табассум билан.
Бошқа жамоалар футболчиси ҳақида гапиришни ёқтирмайман, Полга тўхталадиган бўлсак, аввал у билан ишлаганман. Ҳа, ҳозир топ-даражадаги футболчи ҳақида гапиряпман. У ҳам машғулотларда борини беради.
Бу икки футболчилар турли феълга эга. Поль ва Н'Голони солиштириш қийин: Канте ва Погба топ-даражадаги футболчилар, аммо улар орасида фарқ бор" - дейди Конте.



