Конте: "Бугун ҳақиқий "Челси"ни кўрмоқчиман"
12 авг 2017 17:43
Янгиликлар
Конте: "Бугун ҳақиқий "Челси"ни кўрмоқчиман"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте "Бёрнли"га қарши АПЛнинг илк учрашуви ҳақида фикр билдирди.
Эден Азар, Педро Родригес ва Тьемуа Бакайоколар жароҳат туфайли майдонга туша олишмайди.
"Ким шикастланганлиги муҳим эмас. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз муҳим. Агар яхши ўйнаб, ғалаба қозонсак, ҳаммаси жойида бўлади.
Бугун ҳақиқий "Челси"ни кўрмоқчиман. Мавсум бошланмоқда ва биз тайёр бўлишимиз керак. Ҳозир осон бўлмайди, аммо мураббийлар штаби ёки футболчилар учун баҳона қидирмоқчи эмасман.
Майдонга тушиб, курашишимиз, бор таркиб билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилишимиз керак" - дейди Конте.
"Челси" - "Бёрнли" учрашуви бугун Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар