Конте: "Азарга майдонда эркинлик яратиб берганмиз, аммо у жамоадошлари билан бирга ҳаракат қилади"
20 ноя 2016 18:45
Янгиликлар
Конте: "Азарга майдонда эркинлик яратиб берганмиз, аммо у жамоадошлари билан бирга ҳаракат қилади"
"Челси" бош мураббийи Антонио Конте ярим ҳимоячи Эден Азарнинг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида тўхталди.
Бельгиялик АПЛнинг 11 та учрашувида 7 та гол урди.
"Эденда кўп яхши нарсаларни кўряпман, Азар тўп билан тўпсиз яхши ҳаракат қилмоқда. Бу муҳим, чунки кучли футболчи бўлиш учун бундай ўйнашни билиш керак. Эден буни жуда яхши уддалайди. У майдонда эркин ҳаракат қилади, аммо бошқаларни ҳурмат қилиб, ҳужумда улар билан бирга ҳаракат қилади.
Эден доимо комбинациялар билан ўйнайди. Жамоадошлари доимо уни кўзлайди - агар яхши пас бермоқчи бўлсанг, у доимо керакли жойда бўлади. Эден Диего, Педро ва Виллианлар каби учрашув тақдирини ўзгартириб юбора оладиган футболчилар сафига киради" - дейди Конте.
Ўхшаш янгиликлар
11:24
"Галатасарой" Рюдигерни қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Реал"нинг 32 ёшли ҳимоячиси таклифларга очиқ 3
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди
Фикрлар