Кононовнинг ўрнини таниқли мутахассислардан бири эгаллаши мумкин

Eldor Akmurzayev
29 сен 2019, 22:50
Бироз олдин, қонқарсиз натижалар сабаб «Спартак Москва» устози Олег Кононов вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.

Франциялик мутахассис Арсен Венгернинг агенти Шандор Варга мижозининг Россия чемпионатида иш бошлашига қарши эмаслигини билдирди.

“Венгер Москванинг «Спартак» клуби билан музокара ўтказгани йўқ, лекин у Россияга нисбатан жуда илиқ муносабатда ва бир ойни ажойиб тарзда жаҳон чемпионатида ўтказди. Арсенга маҳаллий чемпионатдан иш таклиф қилишса жуда ҳам хурсанд бўлардим”, дейди 69 ёшли муруббийнинг агенти.

Аввалроқ, москваликларни Женнаро Гаттузо бошқариши ҳақида хабар тарқалганди. Гаттузо айни пайт Россияда бўлиб турибди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Матч ТВ