Конференциялар лигасининг дастлабки финали ўтказиладиган стадион маълум қилинди
Mirjalol Normatov
4 дек 2020
Янги ташкил қилинаётган Конференциялар лигаси турнири финали 2022 йилнинг 25 май куни Албания пойтахти Тиранадаги "Миллий Арена" стадионида бўлиб ўтади.
Конференциялар лигаси - келаси мавсумдан ташкил қилинадиган навбатдаги еврокубок. Ушбу турнирнинг илк мавсумида УЕФАга тегишли 55 ассоциациянинг 184 жамоаси иштирок этади.
Ушбу турнирнинг ўйинлари Европа лигаси каби ҳар пайшанба куни ўтказилади.