

Унинг хайрлашув учрашуви 11-сентябр куни «Этихад» ўйингоҳида ўтказилади. Мазкур ўйинда «Манчестер Сити» афсоналари АПЛ юлдузларига қарши баҳс олиб боради. Учрашувдан тушадиган барча маблағ Манчестердаги уйсиз инсонларга тақдим этилади.
Компани «шаҳарликлар» сафида 11 йил ҳаракат қилиб, 360та ўйинда (20 гол) қатнашди ва 12та титулни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди. Аввалроқ, бельгиялик 33 ёшли ҳимоячи кейинг фаолиятини «Андерлехт» клубида давом эттиришини айтганди.



