"Комо" тинмаяпти: жамоа энди Депай ва Марсьялга кўз тикди
15 июл 2024 16:40
Янгиликлар
Италия А Сериясига чиққан "Комо" Мадриднинг "Атлетико" клуби собиқ ҳужумчиси Мемфис Депай ва "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялни сафига қўшиб олмоқчи, дея хабар берди Николо Шира.
Италияликларнинг таклифига 30 ёшли Депай қизиқмоқда, 28 ёшли Марсьяль эса бу ҳақда ўйламоқда. Ҳар икки футболчи "Атлетико" ва "Манчестер Юнайтед" билан шартномалари июнь ойида тугаганидан кейин эркин агент ҳисобланади.
Мемфис Депай 2023/24 йилги мавсум "Атлетико" таркибида 31 та ўйин ўтказиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Антони Марсьяль эса "Манчестер Юнайтед" либосида 19 та ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар