

30 ёшли Испания терма жамоаси хавбеки "Атлетико" сафида расмий ўйинлардаги 551-ўйинини ўтказди ва клуб тарихида биринчи ўринга чиқди.
Коке бу борада мадридликлар сафида 1959 йилдан 1976 йилгача (550та ўйин) ўйнаган ярим ҳимоячи Аделардодан ўтиб кетди.
Коке 2009 йилдан бери "Атлетико"да ўйнайди ва мадридликларнинг сардори ҳисобланади.




