Коби Брайант футболни хуш кўрарди, у “Милан” мухлиси эди…

Eldor Akmurzayev
27 янв 2020
Бугун, NBA юлдузи, афсонавий америкалик баскетболчи Коби Брайант бахтсиз ҳодиса туфайли 41 ёшида оламдан кўз юмди.

У шахсий вертолётида авиаҳалокатга учради.  

Брайант позицияси бўйича ҳужумкор ҳимоячи сифатида ўйнаган ва бутун фаолиятини “Лос-Анжелес Лейкерс”га (1996-2016) бағишлаган эди.

“Қора мамба” лақаби билан танилган баскетболчи “Милан” клубининг ашаддий мухлисларидан бири бўлган. Шунингдек, у футболни жуда ҳам яхши кўрарди. Кўпчилик Кобини Лионель Месси билан бирга чиққан реклама орқали эсласа керак. 

ХАЙР, АФСОНА . . .

Акмурзаев Элдор тайёрлади


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia