UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20Sofascore. "Истанбул Башакшехир" йирик ҳисобда мағлуб бўлган баҳсда Шомуродов неча баҳо олди?  0 07:53Sofascore. "Манчестер Сити" дуранг ўйнаган баҳсда Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 07:25Ўзбекистон Суперкубоги. Бугун Ўзбек "Эл Классико"си бўлиб ўтади  0 04:25Ла Лига. "Реал Мадрид" - "Эльче" 4:1. Арда Гюлер 70 метрдан гол урди  7 04:05АПЛ. "Вест Хэм" — "Манчестер Сити" 1:1  1 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Эльче"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:55АПЛ. "Манчестер Сити" Лондонда "Вест Хэм" билан дуранг ўйнаб, "Арсенал"нинг чемпионлиги учун яхши имконият яратди  24 02:51А Серия. "Интер" ўз уйида "Аталанта"ни мағлуб эта олмади, "Наполи" ва "Ювентус"да ғалаба  3 02:25Саудия Арабистони Про лигаси. Сенсация қайд этилмади, "Ал Ҳилол", "Ал Насср" ва "Ал Шабаб"да ғалаба  0 01:22"Нефтчи"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 00:31АПЛ. "Арсенал" ўз уйида очко йўқотишига бир баҳя қолди, "Челси" эса Лондонда "Ньюкасл"га мағлуб бўлди  24 00:11"Пахтакор"нинг "Бобур арена"даги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  22 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  3 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  8

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин? Янгиликлар

Клубларимиз кимларни трансфер қилиши мумкин?

Суперлигада танаффус.

2-даврага тайёрланаётган жамоалар таркибни имкон қадар кучайтириш пайига тушган. Уларнинг ишини осонлаштириш учун турли сабаблар билан мавсумнинг дастлабки қисмини ўтказиб юборган баъзи маҳаллий футболчилар ҳақида маълумот берамиз.

Владимир Козак

"Пахтакор" мактаби тарбияланувчиси бу йилни "Турон"да бошлаши кутилган эди. Бироқ, томонлар келиша олишмади. Кейинроқ у "Қўқон-1912" машғулотларида кўриниш берса ҳам, жамоада қолмади. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Самвел Бабаян собиқ шогирдини Наманганда кўришни истаяпти. Козак "Навбаҳор"нинг "Олимпик" билан ўйинини стадионда кузатди.

Виталий Денисов

Майдонда ҳар доим бор кучини сарфлаши туфайли мухлисларнинг ёқимтойига айланган ҳимоячи айни пайтда эркин агент мақомида. Унинг сўнгги жамоаси "Балтика" бўлганди. Қайсидир клуб уни Ўзбекистонга қайтаришни уддаласа, маҳаллий мухлисларни анча хурсанд қилар эди. 

Айтиш керакки, Виталий 35 ёшни қарши олди. У фаолиятини ўз Ватанида якунлашга қарши бўлмаса керак.

Санжар Рашидов

Ўтган мавсумни Шуҳрат Мақсудов бошчилигидаги "Бунёдкор"да ўтказган 28 ёшли ярим ҳимоячи бу йил ҳеч қайси клубда кўриниш бергани йўқ. Рашидовларнинг ўртанчаси 2-даврада яна катта саҳнага қайтса керак. 

Жавлон Иброҳимов

Иқтидорли ярим ҳимоячининг охирги клуби "Навбаҳор" бўлган эди. Отасининг вафоти туфайли бир муддат катта футболдан четда қолган Жавлон шу кунларда фаолиятини тиклаш учун машғулотларга зўр беряпти. Кўрамиз, Иброҳимовнинг навбатдаги жамоаси қайси бўлар экан.

Акбар Исматуллаев

"Металлург"нинг сўнгги йиллардаги сардори йилнинг дастлабки қисмини уйда ўтказди. Бу жароҳат билан боғлиқ. Ёдингизда бўлса, 31 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг 24-тури доирасидаги "Навбаҳор" билан учрашувда сафдан чиққан эди.

Исматуллаевнинг сайтимизга маълум қилишича, дастлабки 6 ойни тузалиш ва спорт формасини тиклаш учун сарфлаган футболчи тез орада яшил майдонга қайтади.

Иван Нагаев аллақачон "Локомотив" машғулотларига қўшилган. Шунингдек, бир неча кун олдин "Янгиер"ни тарк этган Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Қаҳрамон Баҳодиров, "Легия" билан шартномасини бекор қилган Жасурбек Яхшибоев ҳам эркин агентга айланди.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф :
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика