UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04"Қўқон-1912" жамоасига совриндор бўлиш вазифаси қўйилди  1 13:44Максим Шацкихга қирғиз клуби қизиқиш билдирмоқда  3 13:19Дино Дзофф Италия Норвегияга ютқазгани ҳақида: "Бунга сабаб - А Серия. Темп секин, ҳакамлар хуштак чалаверишади"  4 12:35ЖЧ-2002даги энг катта сенсация ёдингиздами?   9 12:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси собиқ устози энди катталар терма жамоасида бош мураббий  2 12:03Отабек Шукуров: "10 киши бўлиб қолган Эронни юта олмаганимизда роса гапиришган эди. Мана бугун 10 киши бўлиб Эронни мағлуб қилдик"  13 11:38Ҳудуди Хива туманига тенг бўлган мамлакат ЖЧ-2026га чиқди  21 10:47Суперлига. Бугун 29-турга старт берилади  0 10:22Ўзбекистон U-17 га иккита гол урган футболчи баҳс ҳақида фикр билдирди  1 10:02Қитъалараро плей-офф босқичи. Ироқ яна битта учрашувда ғалаба қозонса, ЖЧга йўл олади  3 09:55Фарруҳ Сайфиев: "Эрон ҳам бизни ҳурмат қилишни бошлади"  8 09:31Нигерия термаси устози рақибни сеҳр қилишда айблади. Жамоа пенальтилар сериясида Конго ДРга ютқазиб қўйди ва энди ЖЧ-2026га бормайди  4 09:05ЖЧ-2026. Қитъалараро плей-офф босқичида ўйнайдиган барча терма жамаолар номи маълум  3 09:00U-17 Жаҳон чемпионати. Италия – Ўзбекистон 3:2  1 08:38Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 42 таси маълум   8

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" осонлик билан финалга йўлланма олди Янгиликлар

Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" осонлик билан финалга йўлланма олди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финали старт олди.

"Урава Редс" - "Манчестер Сити" 0:3

Гол: 45+1' Мариус Хойбрайтен (автогол), 52' Матео Ковачич, 59'  Бернарду Силва

23:00 | "Қирол Абдуллоҳ Спортс Сити" стадиони

"Урава Редс": 1. Шусаку Нишикава, 3. Атсуки Ито (26. Такуя Огивара, 57), 5. Мариус Хойбрайтен, 8. Йошио Коизуми (10. Шоя Накажима, 64), 11. Хосе Канте (9. Линссен Брайан, 64), 14. Такахиро Секине, 15. Такахиро Акимото, 19. Кен Ивао (22. Каи Шибато, 78), 21. Томоаки Окубо (17. Алекс Шальк, 57), 25. Каито Ясуи, 28. Александр Шольз.

Захирадагилар: 16. Аюми Ниекава, 31. Шун Йошида, 2. Хироки Сакаи, 4. Такуя Иванами, 27. Эканит Панья, 30. Шинзо Короки, 60. Аюму Охата.

"Манчестер Сити": 31. Эдерсон, 2. Кайл Уокер, 5. Жон Стоунз (21. Серхио Гомес, 77), 6. Натан Аке, 8. Матео Ковачич, 10. Жек Грилиш, 16. Родри (4. Келвин Филлипс, 77), 20. Бернарду Силва (52. Оскар Бобб, 64), 25. Мануэль Аканжи (24. Йошко Гвардиол, 65), 27 Матеус Нуньес, 47. Фил Фоден (19. Хулиан Альварес, 77).

Захирадагилар: 18. Стефан Ортега, 33. Скотт Карсон, 3. Рубен Диаш, 68. Макс Аллейн, 76. Махамаду Сусохо, 82. Льюис Рико, 92. Мика Хамильтон.

Огоҳлантиришлар:  Аканжи (24), Матеуш Нунеш (83).

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" финалда!

90+2. "Урава" ҳужумга ўтди. Линдсеннинг зарбаси ҳимоячига тегиб, бурчакка чиқиб кетди. Осиёликлар стандартдан унумли фойдалана олишмади.

90. Иккинчи бўлимга уч дақиқа қўшиб берилди.

86. Келвин Филлипснинг узоқдан йўлланган зарбаси ноаниқ кетди.

"Манчестер Сити" таркибида кўп ўзгаришлар бўлди. Жамоа эконом режимида ўйнамоқда. Пеп Гвардиола футболчиларни финал ўйинига асрамоқда. 

77. "Урава Редс"да алмаштириш. Ивао ўрнига Шибато майдонга туширилди.

77. "Сити"да ўзгариш. Стоунз ва Родри майдонни тарк этди. Гомез ва Филлипсга имконият берилди.

74. Матео Ковачич берган зарбага бироз аниқлик этишмади. "Сити" тўхтамаяпти.

"Урава Редс" мухлислари ҳисоб 0:3 бўлишига қарамай ўз жамоаларини фантастик темпда қўллаб-қувватлашда давом этишмоқда. 

66. Жон Стоунз "Урава Редс" уюштирган кам сонли ҳужумлардан бирини қайтаришга эришди.

64. Ўзгаришлар. "Ман Сити" таркибида Аканжи, Фоден ва Силва майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Гвардиол, Альварес ва Бобб майдонга туширилди.

64. Ўзгаришлар. "Урава Редс" таркибида ҳаракат қилган Канте, Коизуми майдонни тарк этди. Линссен ва Накажима ўйинга қўшилишди.

59. ГООООООООООООЛ!  Бернарду Силва ҳисобни йирик кўринишга келтирмоқда. Матеус Нуньес тепган тўпни қайтарган дарвозабон такрорий зарба олдида ожиз қолмоқда.
57. Ўзгаришлар. Атсуки Ито ва Томоаки Окубо майдонни тарк этишди. Уларнинг ўрнига Такуя Огивара ва Алекс Шальк майдонга тушди.

52. ГООООООООООООЛ! Кайл Уокернинг заргарона узатмасидан сўнг дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиққан Матео Ковачич ҳисобни 0:2 кўринишга келтирди.

48. Бернарду Силва иккинчи бўлимдаги илк хавфли вазиятни яратди. Унинг зарбаси анча ноаниқ кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

45+2. Биринчи бўлим якунланди. Шусаку Нишикавага "Ман Сити" футболчилари гол ура олишмаётганди, аммо "Урава" футболчиси буни "уддалади".

45+1. ГООООООООООООООООООООЛ! "Урава Редс" ҳимоячиси Мариус Хойбрайтен ўз дарвозасини ишғол қилиб қўймоқда. "Сити" биринчи бўлим якунида ҳисобни очди.

45. Биринчи бўлимнинг асосий қаҳрамони - "Урава Редс" посбони Шусаку Нишикава! Ҳозирча, албатта.

41. "Урава Редс" ҳимоячиси Мариус Хойбратен ажойиб "подкат"ни амалга ошириб, "Сити"нинг хавфли ҳужумини бартараф қилди.

39. "Сити" тўп назоратида тотал устунликка эга, аммо ҳозирча гол йўқ.

31. ЗАРБАААААААА! "Сити" ўта хавфли вазият яратди. Матеус Нуньес ажойиб зарба йўллаганди. "Урава Редс" посбони Шусаку Нишикавадан супер сейв!

28. ЗАРБАААА! Яна Родри, яна ноаниқ. Футболчи бугун жуда гол уришни жуда истамоқда.

24. Ўйин тўлиқ "Сити" назоратида. Бироқ, Гвардиола шогирдлари яққол голли вазият яратганларича йўқ.

19. Силваа! Бугун Бернарду жуда фаол. Португалиялик футболчи ҳаводан узатилган тўпни сал қолса дарвозага жойлаб қўярди. Бироқ "Урава Редс" дарвозабони тўпни эгаллаб олди.

15. ЗАРБАА! Грилиш тўпни яна Бернарду Силвага оширди, Силванинг жарима майдони чегарасидан берган зарбаси бироз ноаниқ. 

14. Жек Грилиш ва Бернарду Силва рақиб жарима майдони ичида тўпни бир бирларига ошириб, вазият яратишга ҳаракат қилишди, аммо бунга "Урава Редс" футболчилари имкон беришмади. 

9. Жон Стоунз тўпни Эдерсонга ноқулай тарзда оширди. "Урава Редс" футболчиси сал қолса ҳимоячининг хатосидан сўнг ҳисобни очиши мумкин эди. Эдерсон вазиятни ўнглай олди.

8. ЗАРБАААА! Ўйиндаги дастлабки зарбани Родри берди, аммо ноаниқ.

Эрлинг Холанд ва Кевин де Брюйне ўйинни трибунадан кузатиб боришмоқда. 

4. Учрашув "Манчестер Сити"нинг назоратида ўтмоқда. 

1. Ўйин бошланди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика