Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ал Жазира" учинчи ўрин учун баҳсда йирик ҳисобда ютқазди

Narzulla Saydullayev
16 дек 2017
БАА мамлакатида ўтаётган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учинчи ўрин соҳиби маълум бўлди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Мексиканинг "Пачука" клуби мезбон мамлакат чемпиони "Ал Жазира"ни 4:1 ҳисобида мағлуб этди. Сардор Рашидов мусобақада умуман майдонга тушгани йўқ. 

"Ал Жазира" - "Пачука" 1:4
Голлар: 
Ал Реззи 57 - Жонатан 37, Хара 60, Де Ла Роса 79, Сагал 84 пенальти

Соат 22:00да клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бошланади. Унда "Реал Мадрид" ва "Гремио" клублари тўқнаш келишади. 


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia