UZ

Сўнгги янгиликлар

15:40Марокаш Африка Миллатлари Кубогида 1,2 млрд долларгача даромад олиши мумкин  0 15:13Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ортиқча вазнли футболчиларини четлаштиради  0 14:45Элдор Шомуродов Туркия Суперлигасининг биринчи давра рамзий жамоасидан жой олди  2 14:22Ғалабасиз мавсум  11 13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  14 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  1 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  6 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0

Эксклюзив фотомақола. Салом, "Реал Мадрид"! Янгиликлар

Эксклюзив фотомақола. Салом, "Реал Мадрид"!

Эртага Мадриднинг "Реал" жамоаси Доҳадаги "Лусайл" стадионида "International Cup-2024" финалида Мексиканинг "Пачука" жамоасига қарши баҳс олиб боради.

2024 йил "Манчестер Сити"нинг ғалабаси билан якунига етган клублар ўртасидаги ЖЧни ёритиш учун Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида ишлаган эдик. Бу сафар ҳам анъанани давом эттирган ҳолда ФИФАнинг навбатдаги турнирини ёритиш мақсадида аккредитациядан ўтдим. Бу ФИФА тарихидаги клублар ўртасидаги кичик мусобақаларнинг сўнггиси. Энди ФИФА ҳар 4 йилда бир маротаба катта ЖЧ каби, клублар ўртасида ҳам ўз мундиалини ўтказади. Унда 32 та жамоа бош соврин учун кураш олиб боради.

"Iinternational Cup 2024"нинг сўнгги учта ўйини Доҳада бўлди. Бразилиянинг "Ботафого"си Мексиканинг "Пачуко"сига имкониятни бой бериб қўйди. Бу ўйинда жанубий америкаликлар фаворит эди. Шимолликларнинг сенсацияси кейинги ўйинда ҳам давом этди. Ўйин бўйича "Ал Аҳли"га имкониятни бой берган бўлсаларда, пенальтилар сериясида Африка чемпиони мағлубиятга учратилди. Шу тариқа низомга кўра финалга тўғридан - тўғри йўл олган УЕФА чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби "Реал Мадрид" мусобақанинг финалида мексикаликларга қарши ўйнайдиган бўлди. 


Бугун финал олдидан расмий машғулотлар бўлиб ўтди. Эътиборингизга суратларни тақдим қиламиз.




Ўйиндан аввалги матбуот анжуманида Жуд Беллингем иштирок этди. "Биз бу титулни Мадридга олиб кетгани келдик. Ҳар қандай ўйин клуб учун муҳим ва жамоамиз эртага фақат ғалаба учун майдонга чиқади", дейди Англия терма жамоаси аъзоси.



Дон Карло машғулотлардан аввал футболчиларга кўрсатма беряпти. Қолган ишни ёрдамчиларининг ўзлари аълога бажардилар.



Бельгия терма жамоасининг олтин авлодларидан бир - Тибо Куртуа. Объектив калталик қилди. Эртага яқинроқдан расм олиш имконияти бўлади.



Ўз пайтида "сўйлоқ" Роналдо "Реал Мадрид"га ЕЧЛни ютиш учун келади. Афсуски унинг орзуси ушалмади. Мбаппени қандай тақдир кутиб турган бўлиши мумкин?




Замонавий футболнинг афсонаси Лука Модрич шу кунгача 33 та совринни ютган. Эртанги ғалаба унинг футболчилик фаолиятидаги ўттиз тўртинчиси бўлади. Шулардан 6 таси ЕЧЛ ва 5 таси клублар ўртасидаги ЖЧ. Эртага 6/6 бўладими?



Арда Гюлер машғулотларни захира футболчилари билан ўтказди. Эртага уни иккинчи бўлимда майдонда кўрсак керак. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика