Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2020'га қуръа ташланди
19 янв 2021 21:00
Янгиликлар
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2020'га қуръа ташланди
Қатарнинг Ар Райян шаҳрида ўтадиган клублар ўртасидаги мундиал февралда ўтказилади. ЕЧЛ ўтган мавсум ғолиби “Бавария”нинг ярим финалидаги рақиби “Ал Дуҳайл” (Қатар) – “Ал Аҳли” (Миср) баҳсидан кейин аниқланади.
Мезбон “Ал Дуҳайл” илк босқичда “Окленд Сити” (Я.Зеландия) билан ўйнаши керак эди. Бироқ, Океания чемпиони мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ чекловлар туфайли мусобақада қатнашмайдиган бўлди.
1/4 финал жуфтликлари, 4 февралда ўтказилади:
Биринчи ўйин: “Ал Дуҳайл” (Қатар) – “Ал Аҳли” (Миср)
Иккинчи ўйин: “Тигрес” (Мексика) – "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея)
1/2 финал жуфтликлари:7 февраль: Либертадорес Кубоги ғолиби (“Палмейрас” ёки ”Сантос”, 30 январда маълум бўлади) – иккинчи ўйин ғолиби
8 февраль: “Бавария” (Германия) – биринчи ўйин ғолиби
Ҳал қилувчи баҳс эса 11 февралга режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Ла Лига. "Барселона" муҳим учрашувда "Атлетико"ни мағлубиятга учратди
Суперлига: Мухлис йиғиш бўйича етакчи "Нефтчи", "Бунёдкор" охирги ўринда
Фикрлар