Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати-2020'га қуръа ташланди

Eldor Akmurzayev
19 янв 2021
Маросим бугун Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтди.

Қатарнинг Ар Райян шаҳрида ўтадиган клублар ўртасидаги мундиал февралда ўтказилади. ЕЧЛ ўтган мавсум ғолиби “Бавария”нинг ярим финалидаги рақиби “Ал Дуҳайл” (Қатар) – “Ал Аҳли” (Миср) баҳсидан кейин аниқланади.

Мезбон “Ал Дуҳайл” илк босқичда “Окленд Сити” (Я.Зеландия) билан ўйнаши керак эди. Бироқ, Океания чемпиони мамлакатдаги COVID-19 билан боғлиқ чекловлар туфайли мусобақада қатнашмайдиган бўлди.

1/4 финал жуфтликлари, 4 февралда ўтказилади:

Биринчи ўйин: “Ал Дуҳайл” (Қатар) – “Ал Аҳли” (Миср)

Иккинчи ўйин: “Тигрес” (Мексика) – "Ульсан Хюндай" (Ж.Корея)


1/2 финал жуфтликлари:

7 февраль: Либертадорес Кубоги ғолиби (“Палмейрас” ёки ”Сантос”, 30 январда маълум бўлади) – иккинчи ўйин ғолиби

8 февраль: “Бавария” (Германия) – биринчи ўйин ғолиби

Ҳал қилувчи баҳс эса 11 февралга режалаштирилган. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/FIFAcom