UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  0 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  4 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141

Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади? Янгиликлар

Клублар нима сабабдан ёш ўйинчиларни сотишдан кўпроқ даромад олишади?

Академияни битирган ўйинчиларни сотиш футбол клублари учун молиявий олтин конини ҳосил қилиши мумкин.

Бундай фойданинг асосини амортизация деб аталадиган бухгалтерия усули ташкил этади. Унда бизнес актив қийматини узоқ муддат давомида тақсимлайди.

Харажатларни тақсимлаш учун амортизациядан фойдаланиш - бу футбол клублари қитъа мусобақалари ва миллий чемпионатлар, жумладан Премьер-лиганинг фойда ва барқарорлик қоидаларига риоя қилиш учун қўллайдиган усулдир.


Клуб янги ўйинчини сотиб олганда нима содир бўлади?

Клубларнинг молиявий ҳисоботларида ўйинчилар актив сифатида кўрсатилади. Ҳар бир ўйинчининг амортизация қилинган қиймати мавжуд.

Футболда клубларнинг янги ўйинчилар учун тўлаган трансфер тўловларини амортизация қилиш (тақсимлаш) одатий амалиётга айланди.

Масалан, агар янги ўйинчи тўрт йиллик шартнома асосида 80 миллион фунт стерлингга сотиб олинса, амортизация натижасида бу тўлов клуб ҳисоботларида тўрт йил давомида ҳар йили 20 миллион фунт стерлинг сифатида қайд этилади.

Амортизация ёрдамида харажатларни узоқроқ муддатга тақсимлаш клублар учун ўз ҳисоботларида кўпроқ маблағ ажратиш имконини берувчи усулдир.

Бу эса уларга бир трансфер ойнасида янги ўйинчиларга кўпроқ маблағ сарфлаш имконини беради, чунки молиявий ҳисоботларга кўра, улар тўлашга рози бўлган трансфер тўловларининг тўлиқ қиймати анча кейинроқ ҳисобга олинади.


Футболчи сотилганда нима бўлади?

Футболчи харидларининг вақт давомида тақсимланишидан фарқли ўлароқ, уларнинг сотилиши одатда бир йиллик ҳисоботларда тўлиқ акс эттирилади.

Клубда рўйхатда турган ҳар бир ўйинчининг амортизация қиймати ҳар йили пасайиб боради.

Келинг, мисол тариқасида тўрт йиллик шартнома асосида 80 миллион фунт стерлингга сотиб олинган футболчини кўриб чиқайлик. Икки йил ўтгач, футболчининг клуб ҳисобидаги амортизация қиймати 40 миллион фунт стерлингни ташкил этади. Ўша ёзги мавсумда у 50 миллион фунт стерлингга сотилади.

Гарчи бу рақам клуб икки йил олдин тўлаган суммадан 30 миллион фунт стерлингга кам бўлса-да, клубнинг молиявий ҳисоботларида бу 10 миллион фунт стерлинг фойда сифатида қайд этилади, чунки у футболчининг 40 миллион фунт стерлинглик амортизация қийматидан юқори.


Ёш футболчиларнинг трансфер нархи нима учун қиммат?

Ёш ўйинчиларнинг амортизация қиймати автоматик равишда жуда паст бўлади, чунки уларга дастлаб деярли ҳеч қандай трансфер тўлови тўланмайди. Улар қайси нархда сотилмасин, бу маблағни ҳисоботларда деярли "соф фойда" сифатида кўрсатиш мумкин.

Шундай қилиб, ҳисоботлар нуқтаи назаридан, "Челси"нинг Конор Галлахерни ўтган ёзда "Атлетико Мадрид"га 33 миллион фунт стерлингга сотиши, Ромелу Лукакунинг "Наполи"га 30 миллион фунт стерлингга кетишига қараганда анча қимматбаҳо бўлди. Сабаби, Галлахер академиядан етишиб чиққан бўлса, Лукаку жуда юқори трансфер нархида сотиб олинган эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика