

Мазкур муддатга қадар қарздорликни тўлиқ бартараф этмаган футбол клубига нисбатан қишки трансфер ойнаси билан боғлиқ санкциялар қўлланади. Бу ҳақда ЎФА футбол клубларини расман бохабар қилди.
Маълумот учун, 2023 йил якунига етиб бораётган бўлса-да, айрим футбол клублари футболчилар ва мураббийлар олдидаги қарздорлигини бартараф этмаган. Ваҳоланки, лицензиялаш бўйича регламентнинг F.04-бандига асосан футбол клуби ўзининг жорий/собиқ футболчиси ҳамда мураббийи олдидаги қарздорликни ўз вақтида бартараф этиши, шунингдек, қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги декларацияни Лицензия берувчи органга тақдим этиши лозимлиги белгиланган.



