

Футболчи "Ал Иттифоқ"даги ярим йиллик фаолиятидан кейин "Аякс"га ўтди.
"Унинг учун хурсандман, чунки бу трансфердан унинг ўзи ҳам хурсанддек кўринди, бу эса ҳаётда энг яхши ҳиссиёт. Одамлар аввало унинг Саудия Арабистонига борганини, кейин у ердан кетганини жиддий танқид қилишди. Тушунмайман, нега биз бундай ҳолатларни муҳокама қилишни яхши кўрамиз?
Бизга ҳаёт бир марта берилади ва биз доимо энг бошидан идеал қарорлар чиқаришимиз керак. Акс ҳолда барчаси ўзгариб кетади", - деди Клопп.



