

Голландиялик АПЛнинг 6-тури доирасида "Саутгемптон"га қарши учрашувнинг 54-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этганди.
"ПСЖга қарши ўйиндан олдин унда жароҳат бор эди. Унга жуда ноқулай бўлганди. Бу сафар ҳам айнан ўша жойидан жароҳатланди. Бу яхши эмас, аммо менимча жиддий ҳам эмас.
Умид қиламанки, барчаси яхши бўлади. У борасида ҳали ёмон гап эшитмадим", - деди Клопп.



