

Бугун мерсисайдликлар АПЛ доирасида "шпорлар"га қарши ўйнайди.
"Уйга келиб. телевизорни ёққанимда ҳисоб 1:0 эди. Кейин бир ишимни битириб, тезда телевизорга қайтсам, ҳисоб 5:0 экан.
Тўғрисини айтаман, телевизорим бузулиб қолган деб ўйладим. Кейинроқ ўйинни томоша қилиб чиқдим. "Ньюкасл" ҳозирда ажойиб ҳолатда. Демак, барча нарса бўлиши мумкин.
Шу билан бирга "Тоттенхэм" янада кучлироқ бўлишини кутяпман. Харри Кейн исталган вазиятда гол уриб кетиши мумкин. Унда маҳорат етарлича", - деди Клопп.



