Клопп Салоҳ ва ван Дейкнинг ҳолати бўйича маълумот берди
15 май 2022 09:05
Янгиликлар
Клопп Салоҳ ва ван Дейкнинг ҳолати бўйича маълумот берди
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп Англия кубоги финалида “Челси” устидан қозонилган ғалабадан кейин учрашувда захирага олинган Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейкнинг ҳолати бўйича маълумот берди.
“Уларнинг ҳолари яхши деб ҳисоблайман. Тўғрисини айтганда, улар сешанба кунги (“Саутгемптон”га қарши) ўйинга тайёр бўлади деб ўйламайман.
Менимча, барчаси жойида. Уларни алмаштириш кўпроқ эҳтиёт чораси сифатида эди. Мо (Салоҳ) ниманидир ҳис қилди, аммо ўйнашда давом этишини айтди. Мен эса қарор қабул қилишим ва уни алмаштиришим керак эди. Майдонда ўзингни ноқулай сезсанг, бундан яхши бўлиб кетмайсан. Ўйнашни давом эттириш эса соғайишнинг энг яхши усули эмас. Виржилнинг вазияти аниқроқ эди: у 90 дақиқа ўйнаши белгиланган, аммо 120 дақиқа эмас”, дейди Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар