Клопп Салоҳ борасидаги муҳим хабарни маълум қилди

Mirjalol Normatov
23 ноя 2020
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳнинг коронавирусга топширган навбатдаги тести натижасига кўра, унда вирус батамом йўқ бўлган.

Бу ҳақда Юрген Клопп маълумот берди.

"Муҳаммадда манфий натижа. Энди буёғига шундай натижалар чиқаверади. ЕЧЛ доирасидаги ўйиндан олдин у таркибимизга қўшилади ва аминманки, у қайдномада ғам бўлади. Салоҳ қайтишга тайёр", - деди германиялик мутахассис.

Салоҳ 13 ноябрь кунида коронавирусга чалинганди. Жамоанинг навбатдаги учрашув 25 ноябрь куни "Аталанта"га қарши бўлиб ўтади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal