Клопп: “МЮнинг танқидчиларига жавоб қайтариш мақсадида радиога қўнғироқ қилишимга оз қолди”

Eldor Akmurzayev
20 авг 2022
“Ливерпуль” устози Юрген Клопп “Манчестер Юнайтед”ни танқид қилаётганларга муносабат билдирди.

“Брентфорд”дан кейин МЮ учун яхши ҳафта бўлмади. “Брентфорд”нинг қанчалар зўр эканлигини унутдик. 1-таймни кўрдим, кейин эса уйга бордим ва радиода TalkSPORT'ни тингладим.

Габи Агбонлохор – у бу ердаги биринчи мавсумимда бизга 6:0 ҳисобида ютқазганди ва унинг майдондаги ҳаракатларини эслай олмадим, аммо ўша кўрсатувда “Юнайтед” ҳақидаги гаплари… Қўнғироқ қилиб, футболчилик фаолиятингиздаги даврни ёддан чиқарган кўринасиз, деб айтмоқчи ҳам бўлдим.

Агар собиқ ўйинчилар шундай қилаётган бўлса, унда бошқалари қандайлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Шунчаки, ўзингиз шу каби вазиятга қандай муносабатда бўлишни хоҳлаётганингизни сўрашингиз керак. Улар жавоб қайтаришни исташади, бу эса биз кутишимиз мумкин бўлган мутлақо нормал ҳолат ҳисобланади”, дейди Клопп.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: ESPN