Клопп "Ливерпуль" ҳақида хужжатли фильм суратга олишни таъқиқлаб қўйди

Tolibjon Qosimov
21 сен 2018
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Amazon" компаниясига жамоа ҳақида хужжатли фильм суратга олишни таъқиқлаб қўйди.

Бу ҳақда "DailyMail" нашри маълум қилди. Манбанинг маълумотига кўра, компания мерсисайдликлар ҳақида фильм олишга қизиқмоқда. Клуб раҳбарияти бунга розилик берди, аммо Клопп тасвирга олишни рад этди.

Немис мутахассисининг фикрича, суратга олиш жараёни жамоага ҳеч қандай фойда келтирмайди. Аксинча, камераларнинг пайдо бўлиши футболчилар ўзларини бошқача тута бошлашларига сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Олдинроқ, "Amazon" "Манчестер Сити" ҳақида "Ҳаммаси ёки ҳеч нарса" номли хужжатли фильм олган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: dailymail.co.uk