Клопп Жеррард ҳақида: "Энди "Астон Вилла" ўйинларини яқиндан кузатиб бораман"
18 ноя 2021 23:14
Янгиликлар
Клопп Жеррард ҳақида: "Энди "Астон Вилла" ўйинларини яқиндан кузатиб бораман"
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп "Астон Вилла" клубига бош мураббий этиб тайинланган афсонавий собиқ футболчи Стивен Жеррард ҳақида гапирди.
"У учун бахтлиман, тўғриси. Стивен собиқ клубида ҳам яхши фаолият олиб бораётганди. Аммо, АПЛ клубидан таклиф тушадиган бўлса, менимча барча мураббийлар бунга рози бўлишади.
Жеррард қанчалик мамнун эканлигини тасаввур қиляпман. Сабаби, "Астон Вилла" катта клуб ҳисобланади. Бу клуб учун ҳам, Жеррард учун ҳам ажойиб имконият. Бир неча ҳафтадан сўнг, биз ўзаро ўйин ўтказамиз. У ўйинда барча туйғулар бир четга суриб қўйилади.
Энди "Астон Вилла" ўйинларини яқиндан кузатиб бораман. Аммо, биз рақиблар бўлганимиз сабаб ҳаммаси бошқача бўлади. Нима бўлганда ҳам, бу ажойиб янгилик", -дейди Юрген Клопп.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Роналду ММА-промоушен акциядорига айланди
Манба: Самвел Бабаян - "Андижон" бош мураббийи!
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар