

"Эндрю жиддий операция ўтказгани сабабли ҳали машғулотларга тайёр эмас. У ҳали бунинг учун узоқ йўлни босиб ўтиши керак. Январь охирига қадар у таркибда бўлмаса керак деб ўйлайман. Шошилмасдан, барчасини қадам ва қадам амалга ошириш керак.
Тиаго январь ойида сафга қайтади. Айни пайтда у яхши ҳолатда. Биз шунчаки барча футболчидан эртароқ фойдаланишни ўйламасдан, кутишимиз керак", - деди мураббий.
Робертсон ушбу мавсумда 8 ўйинда майдонга тушиб, 1 гол урди. Алькантара эса жароҳати сабабли майдонда кўриниш бермади.



