UZ

Сўнгги янгиликлар

12:27Малком Испанияга қайтиши мумкин  1 12:07Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 12:00Бугун "Спартак" Остон Ўруновнинг трансферини эълон қилади  16 11:33Роналду "Ювентус" - "Локо" ўйинидан сўнг ПСЖга ўтишни хоҳлашини айтган  8 11:23Шукурали Пўлатов "Турон" машғулотларига қўшилди  5 11:07"Челси" Регилон учун курашмоқчи  4 10:44Феликс "Лейпциг" билан бўладиган ўйинга қадар қайтадими?  3 10:35Кокорин "Спартак" сафида машғулот ўтказди  3 10:20"Реал" Бэйлни сотсагина янги ўйинчиларни харид қилади  8 10:14"Остон Ўрунов учун Бундеслига клуби 5 миллион евро таклиф қилмоқда"  44 10:06Olamsport: Маҳмуд Мурадов 8 кг вазн ташлаши керак, қозоғистонлик мураббий ўзбек боксчилари билан рақобат ҳақида  0 09:41Андрей Канчельскис: “Алишер Усмонов билан танишман, лекин Наманганга келишимга унинг ҳеч қандай алоқаси йўқ”  25 09:20"Леганес" янги бош мураббийни эълон қилди  0 09:02Мбаппе "Реал"да, Санчо МЮда...Мухлислар орзиқиб кутаётган трансферлар  13 08:35Александр Мостовой: "Кокоринга уч миллион евро тўлаш учун у камида Давид Вилья бўлиши керак"  9

Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас" Янгиликлар

Клопп: "Бу сизга PlayStation эмас"

"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп таркибдаги ротация ҳақида гапирди.

"Олдинроқ сизларга статистика менга қизиқ эмаслигини, шунингдек, Янги йилга қадар турнир жадвалида етакчи бўлиб туриш ҳам муҳим эмаслигини айтгандим. Кўпчилик мухлислар бизнинг ёмон ўйинларимиз олдинда эканлигига умид қилишмоқда. Биз "Борнмут"ни мағлуб этишимиз керак. Демак, ғалабалар бизни биринчиликда ушлаб туради. Шунингдек, футболчилар жароҳат олмаслиги учун жамоада омад ҳам бўлиши керак. Бу бизни кўпроқ ташвишга соладиган жиҳат бўлиб турибди.

"Эвертон"га қарши ўйинда майдонга яхши таркибни туширдим. Уларнинг майдонда кўрсатадиган маҳоратига ҳеч қандай шубхам йўқ эди. Агарда кимлардир ўйинда кам ўйнаса, уларнинг ўйин ритмига мослашиши қийинлашиб кетади. Агарда улар юқори жисмоний ҳолатда бўлиб, машғулотларда яхши ишлашса, тизимни тезда ўзлаштириб олишади.

Ўтган мавсум декабрда мен 30та ўзгариш қилишни режалаштирмагандим. Бироқ ўшанда ҳолат шуни тақозо қилганди. Тушунаман, мухлислар асосий таркибга ҳар доим энг яхшилари тушиши керак деб ҳисоблашади. Аммо бу ҳаёт, FIFA ёки PlayStation эмас. Шундай ҳолат", - деди Клопп.

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг