Клопп: "Айни дамда "Ливерпуль" - бошқа футболчилар учун қизиқарли лойиҳа"

Aslanov Jasurbek
22 апр 2017
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп сўзларига кўра, клуб Чемпионлар лигаси учун таркибни кучайтириш устида ишламоқда.

33-турдан сўнг "Ливерпуль" АПЛ турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Айни дамда "Ливерпуль" - бошқа футболчилар учун қизиқарли лойиҳа. Музокаралар яхши давом этмоқда. Бу билан биз ўйлаган ҳамма нарса амалга ошиши аниқ эмас, бироқ бошқа футболчилар жамоамизнинг ўсишини кузатмоқда. Агар улар сафимизга қўшилишса, бу вазифани уддалаш аввалги йилдан осонроқ кечади" - дейди Клопп.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal