

"Адашмасам, жавоб ўйинидан кейин жахл отига мингандим ва барча нарсадан аламимни олгандим. "Атлетико" ўшанда жаҳон даражасида ҳимояланганди. Шу сабабли ўшанда ўйламай гапириб юборганман. Уларнинг меҳнатига ҳурмат билан қарайман. Бироқ менга бошқача ўйин услуби ёқади", - деди Клопп.
"Атлетико" - "Ливерпуль" баҳси 19 октябрь тунида бўлиб ўтади.



