Кингсли Коман Евро-2016даги энг тезкор футболчи деб топилди
16 сен 2016 21:50
Янгиликлар
Кингсли Коман Евро-2016даги энг тезкор футболчи деб топилди
Франция терма жамоаси футболчиси Кингсли Коман Европа чемпионатида 32,8 км/соат натижа қайд этиб, турнирнинг энг тезкор футболчиси деб топилди.
Бу ҳақида УЕФАнинг техник ҳисоботида маълум қилинди.
Иккинчи ўринни эса 32,3 км/соат натижа билан бельгиялик Янник Карраско эгаллади. Учинчи натижани эса швециялик Эрик Юханссон (32,1 км/соат) қайд этди.
Бу борада энг яхши натижа Арьен Роббенга тегишли. У икки йил олдинги Мундиалда 37 км/соат натижани қайд этган экан.
Фикрлар