UZ

Сўнгги янгиликлар

14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  3 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  3 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  6 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  3 07:59ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0

"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари Янгиликлар

"Ким тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади". Леонид Кошелевнинг Ўзбекистон Суперкубогидан олдинги фикрлари

Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги баҳсга қизиқиш юқори даражада.

Доимгидек ўйиндан аввал футбол жамоатчилиги орасида турли фикрлар янграйди, тахминлар билдирилади. Албатта, барча ўзининг шахсий фикрини билдиришга ҳақли. Биз эса қизиқарли ва шиддатли ўтиши кутилаётган Суперкубок ўйинидан олдин таниқли собиқ футболчи Леонид Кошелевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Кошелев Ўзбекистон Суперкубоги тарихидаги илк учрашув иштирокчиси ҳисобланади. 1999 йил "Навбаҳор" сафида Суперкубок ўйинида "Пахтакор"га қарши майдонга тушган собиқ футболчи ўша кечада дубль муаллифига айланиб, "лочинлар"нинг тарихий натижасига катта ҳисса қўшган. Унинг 55 ва 77-дақиқаларда рақиб дарвозасига киритган тўпи, шунингдек, Шуҳрат Раҳмонқулов ва Сайдулло Турсуновнинг голлари 4:2 ҳисобидаги ғалабани тортиқ қилганди.

"Фикримча, икки жамоани ҳам осон бўлмаган ўйин кутмоқда. Ҳа, учрашув қизиқарли кечиши шубҳасиз. Бу ерда бир омил бор, мавсум энди бошланмоқда. Ҳали ҳеч қайси жамоа юз фоиз тайёр ҳолатда бўлмайди. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Эртага қайси жамоа тактик томондан тайёр бўлса, ўша жамоа ғалаба қозонади", – дейди Леонид Кошелев.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика