UZ

Сўнгги янгиликлар

06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  0 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  80 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  38 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  6 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6 21:47Расман: "Бавария" футболчиси "Реал"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 21:25Веско Стешевич: "Гол, албатта, бир томоннинг маҳорати ва иккинчи томоннинг хатоси эвазига юзага келади"  7

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз" Янгиликлар

Ким Санг Сик: "К-1 Лига шарафини ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз"

Хабарингиз бор, эртадан пойтахтимиз Осиё чемпионлар лигаси «H» ва «I» гуруҳи учрашувларига мезбонлик қилади.

Бугун дастлабки тур баҳслари олдидан «Бунёдкор» стадионида «H» гуруҳ жамоалари бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда "Чонбук Моторс" клуби бош мураббийи Ким Санг Сик ва футболчи Хон Жон Хо фикрларини билдириб ўтди.

"ОЧЛда ҳар мавсум иштирок этиш биз учун катта шараф ҳисобланади. Биринчи ўйин доим қийин ўтади. Биз эртага энг яхши ўйинимизни намойиш қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз",- дейди Ким Санг Сик.

"Мен ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Бу ерга мослашиш яхши кетяпти. Бир ҳафтадан бери машғулот ўтказмоқдамиз. Ўйламанки, эртага ғалаба қозонишни уддасидан чиқамиз",- дейди Хон Жон Хо.


- Жамоа ўтган мавсум ОЧЛда муваффақиятли иштирок эта олмаганди. Бунинг сабаби нимада эди? Жорий йилги мусобақада қандай мақсадлар қўйилган?

- Ўтган йили Қатарда ўтказилган мусобақага чемпионатимизни энди якунлаб борган эдик. Шунингдек терма жамоа йиғинлари сабаб таркибимиз тўлиқ бўлмаганди. Бу йил эса вазият бошқача. Тошкентга иложи борича барча футболчиларимизни олиб келдик. Ҳаммасини ҳолати яхши. ОЧЛда чемпионатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш учун боримизни берамиз.

- Рақиб жамоа "Чианграй Юнайтед" ҳақида фикрингиз қандай? 

- Рақиб иштирокидаги кўпгина учрашувларни кузатдим. Жуда яхши шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли ва  исталган вазиятни голга айлантирадиган футболчилар бор. 


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика