UZ

Сўнгги янгиликлар

14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  1 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  6 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  4 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  11 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  14 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  0 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  4 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  15 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  15 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  10 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  10 03:22ЕЧЛ. "Боруссия"да йирик, "Ювентус"да қийин ғалаба. "Ньюкасл" ютқазди ва бошқа натижалар  2

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон? Янгиликлар

Ким кучлироқ: Ўзбекистонми ёки Қозоғистон?

Шу саволга жавоб излаб кўрамиз ва икки давлатни футбол миқёсида солиштириб чиқамиз.

16 ноябрь, чоршанба куни Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Бу ўйин узоқ вақтдан бери марказий осиёлик футбол мухлисларини ўйлантириб келаётган саволга жавоб беради – ким кучлироқ?

Айни пайтда Championat.asia нашри ҳар икки давлат футболи қай даражада ривожланганини ўрганиб чиқди.

Таркиблар қиймати

Келинг, энг аниқ нарсалардан бошлайлик - масалан, таркибларнинг нархи.

Тransfermarkt портали маълумотларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси таркиби 27,2 миллион еврога тенг. Қозоғистон терма жамоасининг таркиби эса 15,7 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг деярли икки баробар устунлиги!

Ўзбекистон – Қозоғистон – 1:0



Легионерлар сони

Яна бир кўрсаткич легионерлар сони билан боғлиқ. Хориж чемпионатларида қанча кўп ўйинчи ўйнаса, терма жамоанинг мавқеи шунчалик юқори бўлади.

Биз Европада ўйнаётган футболчиларни ҳисобга олдик. Қозоғистонда улардан иккитаси бор - Нурали Алип ва Бахтиёр Зайнутдинов. Ўзбекистонда Элдор Шомуродов, Ҳожимат Эркинов, Отабек Шукуров ва Бобур Абдихолиқов бор. Шунингдек, яқин вақтгача РПЛ клублари шарафини ҳимоя қилиб келган Остон Ўрунов ва ушбу йиғинга маълум сабабларга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасига чақирилмаган Иброҳимхалил Йўлдошевни ҳам қўшишингиз мумкин. Бунда Қозоғистонда тўп тепаётган Игорь Сергеев ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Ҳар ҳолда устунлик яна Ўзбекистон томонида.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 2:0


ФИФА рейтинги

Тўғридан-тўғри футболнинг ривожланиш даражасини ФИФА рейтинги кўрсатади. Ўзбекистон 77-ўринда – МДҲ давлатларидан фақат Украина (27) ва Россия (33) юқорироқ. Қозоғистон Грузия (78), Арманистон (93), Қирғизистон (95) ва Беларусни (97) ортда қолдириб, 113-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:0



Маҳаллий чемпионат даражаси

Маҳаллий чемпионат қанчалик ривожланганлиги ҳам ниҳоятда муҳим. Энг объектив мезон - бу лигада иштирок этаётган футболчиларнинг баҳоси.

Бу ерда Қозоғистон бироз устунликка эга: ҳозирда ҚПЛда ўйнаётган футболчиларнинг бозор қиймати – 87,5 миллион евро. Ўзбекистон Суперлигасида эса бу кўрсаткич бироз пастроқ – 81,8 миллион евро.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 3:1


Клубларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари

Қозоғистон клублари жорий еврокубокларда қатнашмаяпти. "Қизил-Жар" УЕФА Конференциялар Лигаси саралашининг учинчи босқичида Кипрнинг АПОЭЛ жамоасига имкониятни бой берган бўлса, "Тобол" Европа Лигаси саралашининг биринчи босқичида "Ференцварош"ни мағлуб эта олмади.

Ўзбекистонга келадиган бўлсак, "Сўғдиёна" ОФК Кубоги ярим финалига қадар етиб бориб, "Куала-Лумпур"га имкониятни бой берди, "Насаф" эса Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига чиқди. "Пахтакор" ҳам қатнашди, аммо гуруҳ босқичидаёқ мусобақадаги иштирокини тўхтатди.

Албатта, Европа турнирлари Осиё турнирларидан юқори баҳоланади. Биз Чемпионлар Лигаси Осиёникидан анча кучли эканлигини тушунамиз. Бироқ ОЧЛни Европа Лигаси ёки ҳеч бўлмаганда УЕФА Конференциялар Лигаси билан солиштириш мумкин. 

Ўзбекистон – Қозоғистон – 4:1


Мухлислар ташрифи

Мухлисларнинг футболга қизиқиши ҳам муҳим омил. Бу ерда биз чемпионат ўйинларига ўртача ташриф каби кўрсаткични баҳолаймиз.

Тransfermarkt маълумотларига кўра, 2022 йилги мавсумда ҚПЛ ўйинларига ўртача 3432 киши ташриф буюрган. Суперлигада деярли бир хил кўрсаткич бор - 3,425. Фарқ унчалик катта эмас, шунинг учун бу ерда ҳар бир жамоага бир баллдан ажратамиз.

Ўзбекистон – Қозоғистон – 5:2



Албатта, кўплаб бошқа омилларни ҳисобга олиш керак, аммо уларнинг барчаси субъектив бўлади. Биз қандайдир рақамли асосга эга бўлган нарсага таяндик. Рақамлар, сиз билганингиздек, ёлғон гапирмайди.

Якуний ҳисоб – 5:2, Ўзбекистон фойдасига. Келинг, чоршанба куни "Пахтакор" стадиони таблосида қандай ҳисоб бўлишини текшириб кўрамиз.


Николай Егоричев

Рейтинг: +21   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика